«Порту» клубининг 20 ёшли қанот ҳужумчиси Виллиам Гомесга Мадриднинг «Атлетико» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Diario AS нашри хабар берди.
Мадридликлар бош мураббийи Диего Симеоне бразилиялик футболчининг ўйинига юқори баҳо бермоқда ва уни ёзги трансферлар ойнасида жамоа таркибига қўшиб олмоқчи. Бироқ «Порту» ўз иқтидорини осонликча қўйиб юбормоқчи эмас. Португалия клуби футболчини яна камида бир мавсум олиб қолмоқчи ва у учун белгиланган 80 миллион евро миқдоридаги товон пули тўлиқ тўланишини талаб қилиши мумкин.
Гомесга «Атлетико»дан ташқари, «Арсенал», «Манчестер Юнайтед», «Ньюкасл» ва «Рома» клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда. Жорий мавсумда вингер барча турнирларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.













