Кириш Регистрация

«Манчестер Сити» ҳужумчиси АПЛнинг бошқа жамоасига ўтмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг бразилиялик вингери Савио фаолиятини Лондоннинг «Тоттенхэм» клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, «шпорлар» 22 ёшли футболчига бўлган жиддий қизиқишни сақлаб қолмоқда ва трансферни яқинлашиб келаётган ёзги ойнадаёқ амалга оширишни режалаштирмоқда. Эслатиб ўтамиз, «Тоттенхэм» аввалроқ ҳам Савио учун ҳаракат қилиб кўрганди, бироқ ўша пайтда «Манчестер Сити»нинг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола футболчининг кетишига қаршилик қилган эди. Гвардиола мавсум якунлангач, жамоани тарк этди, бу эса трансфер эҳтимолини ошириши мумкин.

Савиньо якунланган мавсумда барча турнирларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:00, 31.05.2026.
Ўқилди: 666 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик