«Милан»нинг қанот ҳужумчиси Рафаэл Леау фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 26 ёшли португалиялик футболчига «Манчестер Юнайтед» жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Милан» жамоаси Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаганидан сўнг, вингерни арзонлаштирилган нархда сотишга тайёрлиги айтилмоқда. Трансфер суммаси тахминан 50 миллион еврони ташкил этиши мумкин.
Леау ўтган мавсумда барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчининг «Милан» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.













