Португалиялик ярим ҳимоячи Бернарду Силва фақат «Барселона»га ўтишни истамоқда. Бу ҳақда Times Sport нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, «Манчестер Сити»дан ижара асосида кетаётган 31 ёшли футболчига Мадриднинг «Атлетико» ва «Бенфика» клублари расмий таклифлар юборган. Бироқ, Силва учун «Барселона» ҳамон устувор вариант бўлиб қолмоқда ва айнан «кўк-анорранглилар» сафига ўтиши энг эҳтимолий сценарий ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Бернарду Силва 2017 йилдан 2026 йилгача «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилган. Ўтган мавсумда у барча турнирларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.













