Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

УЕФА коэффициентлар жадвали янгиланди: Англия яна карвонбоши, кучли бешликда ўзгаришлар

Баҳо:
+ | -

2025/26 йилги мавсум якунларига кўра, УЕФА клублар коэффициентлари рейтинги янгиланди. Унга кўра, Англия чемпионати кетма-кет олтинчи мавсум Европа футболида етакчиликни сақлаб қолди.

Англиянинг ҳукмронлиги Премьер-лига вакиллари жорий мавсумда 119,519 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Еворкубокларда иштирок этган тўққизта инглиз клуби мусобақа давомида иккита нуфузли совринни қўлга киритди: «Астон Вилла» Европа Лигасида, «Кристал Пэлас» эса Конференциялар Лигасида чемпионликни расмийлаштирди. Чемпионлар Лигаси финалида эса «Арсенал» «ПСЖ»га қарши кечган драматик баҳсда пенальтилар сериясида (3:4) имкониятни бой бериб қўйди.

Рейтингнинг юқори қисми:

  1. Англия — 119,519

  2. Италия — 99,946

  3. Испания — 97,046

  4. Германия — 92,902

  5. Франция — 83,498

Португалия нидерландларни ортда қолдирди

Рейтингнинг иккинчи бешлигида ҳам бир қатор ўзгаришлар кузатилди. Хусусан, Португалия (73,166) Нидерландияни (67,929) ортда қолдириб, 6-ўринга кўтарилиб олди. Бунга «Спортинг»нинг Чемпионлар Лигаси чоракфиналигача етиб боргани, ПСВ ва «Аякс»нинг эса плей-офф босқичига чиқа олмагани сабаб бўлди.

Шунингдек, Туркия (51,875) Чехияни (48,525) ортда қолдириб, ўз позициясини яхшилаб олди.

Киритилди: 13:34, 31.05.2026.
Ўқилди: 1086 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик