Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

«Барселона»га ўтиш учун ягона шарт: Каталонияликлар Бернарду Силва трансфери бўйича режани ишлаб чиқди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Бернарду Силванинг «Барселона»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар яна кун тартибига чиқди.

Журналист Фернандо Полонинг маълум қилишича, каталонияликлар португалиялик футболчини ўз таркибида кўришни истамоқда. Бироқ трансфер амалга ошиши учун клуб олдида иккита асосий тўсиқ мавжуд. Биринчидан, «Барселона» раҳбарияти айни дамда бошқа трансферларга устуворлик қаратган. Иккинчидан, бош мураббий Ханс-Дитер Флик айни дамда жамоанинг марказий чизиғида футболчилар сони кўплигини таъкидлаб, трансферга ҳозирча ўз розилигини бермаган.

Мураббийлар штаби янги футболчини таклиф қилиш учун биринчи навбатда ярим ҳимоя чизиғидан кимдир кетиши керак, деган қарорга келган. Тахминларга кўра, клубни тарк этиши кутилаётган асосий номзод Марк Касадо бўлиб турибди. Агар ушбу трансфер амалга ошса, Бернарду Силванинг «Камп Ноу»га ўтиши учун йўл очилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Бернарду Силва 2017 йилдан буён «Манчестер Сити» сафида тўп суриб келмоқда. 2025/26 йилги мавсумда у «шаҳарликлар» таркибида барча мусобақаларда 53 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 13:52, 31.05.2026.
Ўқилди: 3085 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [11832]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7731]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4753]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [3871]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3497]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3009]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [2913]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2412]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2264]

«МЮ» қизиқаётган футболчини саудияликлар катта пуллар билан илиб кетиши мумкин [2203]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик