«Ливерпуль» марказий ҳимоячиси Ибраима Конате «Челси»га ўтмайдиган бўлди. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, ҳимоячи яқин орада эркин агентга айланишига қарамай, «Челси» уни сотиб олиш фикридан қайтган. «Кўклар» раҳбарияти эҳтимолий трансферни муҳокама қилиб, футболчининг маош борасидаги талаблари ҳаддан ташқари юқорилиги сабабли уни таклиф қилиш вариантини истисно этди.
Конатега нисбатан «ПСЖ», «Бавария» ва «Реал» клубларида ҳамон қизиқиш сақланиб қолмоқда. Якунланган мавсумда 27 ёшли француз барча мусобақаларни инобатга олганда 51 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Конатенинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади













