Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Алессандро Дель Пьеро «Арсенал»нинг Чемпионлар лигаси финалидаги иштирокига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

Машҳур италиялик футболчи Алессандро Дель Пьеро УЕФА Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ»га пенальтилар сериясида имкониятни бой берган (1:1, пенальтилар бўйича 3:4) «Арсенал»нинг ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу йил жамоа ажойиб йўлни босиб ўтди. Тўғри, «Арсенал»нинг ўйин услуби — шу жумладан ушбу учрашувдаги ҳаракатлари ҳам менга унчалик ёқмади. Жамоа гол уриши билан дарҳол вақтни чўзишни бошлади. Менинг фикримча, улар ҳаддан ташқари пассив ҳаракат қилишди. Ваҳоланки, «Арсенал» қачонки фаол ҳаракатларга ўтиб, «бир-бирга» қарши ўйнашни бошлаганда, уларда «ПСЖ»ни саросимага солиш учун етарли куч, маҳорат ва захира кучлари борлигини кўрдик.

Премьер-лига каби қийин турнирдаги ғалабадан сўнг, қисқа вақт ичида майдонга яна тўғри руҳий ҳолатда чиқиш жуда мураккаб вазифа», — дея Дель Пьеронинг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.

Киритилди: 15:26, 31.05.2026.
Ўқилди: 525 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик