Кириш Регистрация

Перес УЕФА раҳбарига ҳакамлик хатолари бўйича ҳисоботни топширишга ваъда берди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес 30 май, шанба куни Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтган «Пушкаш Арена» стадионининг VIP-ложасида УЕФА раҳбари Александер Чеферин билан учрашди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, Перес Чеферинни «қаймоқранглилар» уч йил давомида тайёрлаган 500 саҳифалик ҳакамлик хатолари ҳақидаги ҳисобот унга юборилишидан огоҳлантирган.

Таъкидлаш жоизки, 28 май, пайшанба куни «Реал» президенти ўз интервьюсида Чемпионлар лигаси финалида Чеферинга «Барселона»дан пора олганликда гумон қилинаётган Ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) собиқ вице-президенти Хосе Мария Негрейра иши бўйича материалларни топширишини маълум қилган эди.

Киритилди: 15:41, 31.05.2026.
Ўқилди: 531 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик