Кириш Регистрация

Оливер Гласнер ўрнига ким келади? «Кристал Пэлас» мураббийлар рўйхатини тузди

Баҳо:
+ | -

Конференциялар лигасининг сўнгги мавсумидаги энг яхши жамоасига айланган «Кристал Пэлас» бош мураббийлик лавозимига франциялик мутахассис Пьер Саж номзодини ўрганмоқда. Бу ҳақда talkSPORT хабар бермоқда.

Аввалги устоз Оливер Гласнер клуб билан шартномани узайтирмади. «Бургутлар» Андони Ираола билан келишишга уринган эди, аммо у «Борнмут»дан «Ливерпуль»га ўтиши кутилмоқда.

47 ёшли Пьер Саж ҳозирда «Ланс»да ишламоқда. Якунланган мавсумда у жамоасини Франция Кубоги ғолиблигига олиб чиқди, шунингдек, чемпионатда иккинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишини таъминлади.

Сажнинг муваффақиятлари бир нечта клублар эътиборини тортди, бироқ мураббийнинг ўзи иш жойини ўзгартиришни режалаштирмаётганини айтган. Агар Саж билан музокаралар самарасиз бўлса, клуб бошқа номзодларга мурожаат қилиши мумкин. Муҳокама қилинаётган вариантлар қаторида ҳозирда «Ковентри Сити»да ишлаётган Фрэнк Лэмпард, шунингдек, Киран Маккенна, Шон Дайч ва Томас Франк номлари тилга олинмоқда.

Киритилди: 18:59, 31.05.2026.
Ўқилди: 494 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик