«Барселона» ярим ҳимоячиси Ламин Ямал 22 апрель куни «Сельта»га қарши ўйинда (1:0) пенальти тепганидан сўнг орттирган жароҳатидан кейинги хавотирлари ҳақида батафсил гапириб берди.
«Жароҳат олган пайтимни эслайман. Ичимда жароҳат арзимас бўлишини, шунчаки оёқ тортишиб қолиши ёки шунга ўхшаш нарса бўлишини сўраб дуо қилардим. Чунки жаҳон чемпионати жуда яқин эди, сон мушаклари жароҳатидан эса тез тузалиб бўлмайди.
Жароҳат жиддий бўлишидан қўрқдим, аммо ундан ҳам кўпроқ бошқа нарсадан хавотирда эдим: агар жароҳат унчалик жиддий бўлмаса-ю, лекин кейинчалик қайталаниб, жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишимдан қўрқдим», — деди Ямал.
Ўтган мавсумда Ламин Испания чемпионатида «Барселона» таркибида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.













