«Локомотив» ярим ҳимоячиси Алексей Батраков Францияга кўчиб ўтишга яқинлашмоқда. «Чемпионат» нашри хабарига кўра, яқин вақт ичида «ПСЖ» Москва клубига футболчи трансфери бўйича расмий таклиф юборади.
«Темирйўлчилар» ўз тарбияланувчиси учун шартномада кўрсатилган 20 миллион евролик товон пулидан юқорироқ суммани олмоқчи. Бу маблағнинг бир қисми футболчининг ўзи ва унинг вакилларига насиб этиши керак. Таъкидланишича, Франция ва Россия клублари ўртасидаги тўловни амалга ошириш мураккаблиги музокараларда қўшимча омил бўлиши мумкин. Келишувни расмийлаштириш учун томонларга маблағни ўтказишда воситачини жалб қилиш талаб этилади.













