Ҳужумчи Хулиан Альварес «Атлетико»дан «Барселона»га ўтишга интилишини давом эттиради. Каталония клуби аргентиналик футболчининг трансфери бўйича янги таклиф билан чиқиши кутилмоқда. Бу ҳақда All About Argentina нашри журналист Герман Гарсия Гровага таяниб хабар бермоқда.
«Атлетико» сафида Хулиан Альварес жами 106 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 49 та гол ва 17 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Transfermarkt портали 26 ёшли Альваресни 90 миллион еврога баҳоламоқда. Шу билан бирга, «Атлетико» аргентиналик футболчи учун бундан юқорироқ сумма талаб қилиши аниқ.













