Кириш Регистрация

Леау «Милан» билан хайрлашишга тайёр: Фабрицио Романо вазиятга изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Италиялик журналист Фабрицио Романо Рафаэл Леаунинг «Милан»да ўтказган етти йиллик фаолиятидан сўнг клубни тарк этишга тайёрлиги ҳақидаги очиқ баёнотига муносабат билдирди. Романонинг фикрича, футболчи шу йўл билан трансфер бозорида ўз мавқеини мустаҳкамламоқчи ва ёз бошиданоқ жиддий ва батафсил музокараларга тайёр эканини билдирмоқчи.

«Леау ўз баёноти билан барчани ҳайрон қолдирди. Бу шуни англатадики, у бўлажак ёзда бошқа клублар билан мулоқотда эркин бўлишни истайди. У турли миш-мишларга ўрин қолдирмаслик учун барчасини очиқ ойдин айтди», — деб иқтибос келтиради Романонинг сўзларини pianetamilan.it портали.

Эслатиб ўтамиз, Леау 2019 йилдан буён айни дамдаги клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 22:13, 31.05.2026.
Ўқилди: 650 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик