Кириш Регистрация

Энрике Рикельме: "Мен президент бўлсам, Родри "Реал"да ўйнайди"

Баҳо:
+ | -

"Реал" президенти лавозимига номзод Энрике Рикельме, агар сайловда ғолиб чиқса, "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родрини жамоага олиб келишга ваъда берди.

"Агар мен "Реал" президенти бўлсам, Родри каби ўйинчи "Мадрид"да ўйнайди", — деди Рикельме "Tiempo de Juego" дастурига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, Родрининг трансфери Испания терма жамоасида бирорта ҳам "Реал" футболчиси йўқлигидек "оғриқли шармандалик"дан қочишга ёрдам беради.

Рикельме Родри ҳақидаги баёноти у илгари эълон қилган юлдузлар билан боғлиқ эмаслигини аниқлаштирди. Президентликка номзод уларнинг исмларини келаси чоршанба куни ошкор қилмоқчи. У гап Испаниядан ташқаридаги футболчилар ҳақида кетаётганини тасдиқлади.

"Аниқ исмлар айтилади. Агар мен президент бўлсам, булар "Реал"да ўйнаши керак бўлган ўйинчилардир", — деди Рикельме ва камида иккита трансфер амалга оширишни ваъда қилди.

Киритилди: 23:22, 31.05.2026.
Ўқилди: 306 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик