Франция президенти Эммануэль Макрон «ПСЖ» клубига Луис Энрикенинг бош мураббий этиб тайинланишини танқид қилган мутахассисларни эслаб ўтди.
«Луис Энрике келган пайтда ҳаммаси даҳшатли бўлишини айтган футбол экспертларини унутганим йўқ. Кеча биз ажойиб «дирижёрлик» қилган мураббийни кўрдик. Браво, унга қойил қоламан», — дея Макроннинг сўзларини келтирди Foot Mercato.
Луис Энрике 2023 йилнинг ёзида «ПСЖ» бош мураббийи этиб тайинланган эди. Испаниялик мутахассис қўл остида Париж жамоаси 12 та совринни қўлга киритди, хусусан, икки бор Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни бўлиб ўтган Чемпионлар Лигаси финалида «ПСЖ» «Арсенал» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.













