Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Раванелли Келлининг ўйинидан норози

Баҳо:
+ | -

«Ювентус»нинг собиқ ҳужумчиси ва афсонаси Фабрицио Раванелли клуб ҳимоячиси Ллойд Келлини кескин танқид қилди. У инглиз футболчисининг ўйин сифатларини шубҳа остига олди.

«У баланд бўйли ва бақувват, лекин деярли ҳеч қачон бош билан ўйнамайди. Бўйи қарийб 2 метр бўлиб, ҳаводаги курашларда деярли ғалаба қозонмайдиган марказий ҳимоячини умуман кўрмаганман. Унинг ўйинга таъсири сезилмаяпти. Тўп унга келиб тушганда, қарор қабул қилишга жуда кўп вақт сарфлайди. Бундай футболчи «Ювентус»да ўйнай олмайди», — деди Раванелли Sportium платформасидаги жонли эфир пайтида.

Келли 2025 йилнинг февраль ойидан буён «Ювентус» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Турин клубига «Ньюкасл»дан ижара асосида ўтган эди, кейинчалик футболчи 17,2 миллион еврога сотиб олинди.

Жорий мавсумда 27 ёшли ҳимоячи 46 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та сариқ ва 1 та қизил карточка олди, шунингдек, 2 та гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 04:37, 01.06.2026.
Ўқилди: 668 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [4819]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2407]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2356]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2303]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1656]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1639]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1416]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1340]

Ферран Торрес фаолиятини «Атлетико»да давом эттириши мумкин [1278]

«Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» «Реал» футболчиси учун курашади [1265]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик