Ҳимоячи Антонио Рюдигер «Реал»да ўйнашда давом этади. Германиялик Sky журналисти Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, 33 ёшли футболчи Мадрид гранди билан янги шартномага имзо чеккан.
Рюдигернинг янги меҳнат келишуви 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган бўлиб, келишув тўлиқ якунланган. Бироқ, «Реал» томонидан бу борадаги расмий эълонни бироз кутишга тўғри келади. Маълумот клубдаги президентлик сайловларидан сўнг очиқланади. Сайловлар 7 июнга белгиланган.
2025/2026 йилги мавсумда Антонио Рюдигер 26 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Немис ҳимоячиси 2022 йилнинг ёзидан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.













