Кириш Регистрация

Пулишич голсиз сериясига чек қўйди

Баҳо:
+ | -

АҚШ терма жамоаси ва «Милан» ҳужумчиси Кристиан Пулишич Сенегалга қарши ўртоқлик учрашувида гол уриб, сўнгги 5 ой ичидаги илк голини нишонлади.

Ўйин бошида Пулишич голли узатмани амалга оширган бўлса, 20-дақиқада Рикардо Пепининг пасидан сўнг дарвозабонни алдаб ўтиб, бўш дарвозани ишғол қилди.

Пулишич сўнгги бор 2025 йилнинг декабрида клуб миқёсида гол урган эди. Терма жамоа сафида эса охирги марта 2024 йилнинг ноябрида рақиб дарвозасини ишғол қилган. Бундай узоқ танаффус йирик турнир олдидан футболчининг спорт формаси борасида саволлар туғдираётган эди.

АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино аввалроқ футболчига ишонч билдириб, у жаҳон чемпионатига қадар албатта ўз формасига қайтишини ва жамоанинг муҳим бўлаги бўлишини таъкидлаган эди.

Киритилди: 04:55, 01.06.2026.
Ўқилди: 376 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик