Кириш Регистрация

«ПСЖ» Крупи билан шартнома имзолаш имкониятларини ўрганмоқда

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби «Борнмут»нинг 19 ёшли ҳужумчиси Эли Жуниор Крупига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, Париж клуби футболчини шу ёзда сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Крупи АПЛнинг 33 та ўйинида 13 та гол уриб, кучли мавсумни ўтказди ва бу бир қатор Европа топ-клублари эътиборини тортди.

«Борнмут» атиги бир йил аввал 13 миллион еврога сотиб олинган футболчи билан осонликча хайрлашиш ниятида эмас. Инглиз клуби раҳбарияти ҳужумчини тахминан 100 миллион еврога баҳоламоқда ва трансфер бозорида унга бўлган қизиқиш янада ортишини тушуниб турибди.

Киритилди: 05:05, 01.06.2026.
Ўқилди: 432 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик