Кириш Регистрация

Киммих йирик ғалабадан сўнг Германия терма жамоаси ўйинига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси сардори Йозуа Киммих Финляндияга қарши кечган ўртоқлик учрашувидаги (4:0) ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Юлиан Нагельсманн шогирдлари Дениз Ундав (дубль), Флориан Вирц ва Жамал Мусиаланинг голлари эвазига зафар қучишди.

«Биз 90 дақиқа давомида рақибга деярли имконият қолдирмадик, шунинг учун натижа ҳаққоний бўлди. Биз иложи борича тез-тез юқори прессинг қўллашни истагандик — айнан шунинг эвазига Ундав гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, биттадан голни қарши ҳужум ва стандарт вазиятдан кейин киритдик, демак, бугун ўзимизни турли жиҳатлардан кўрсата олдик. Бизда истеъдодли жамоа бор, лекин бу маҳоратни ҳар бир ўйинда майдонда исботлашимиз керак», — деди учрашувда голли узатмани амалга оширган Киммих.

Германия терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарликни 6 июнь куни АҚШга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашуви билан давом эттиради.

Киритилди: 05:25, 01.06.2026.
Ўқилди: 254 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик