Кириш Регистрация

Анри «ПСЖ»нинг Чемпионлар Лигасидаги ғалабаси ҳақида гапирар экан, Мбаппени ҳам тилга олди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал»нинг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри ЕЧЛ финалида «Арсенал» устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:1, пенальтилар бўйича 4:3), «ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрикенинг ишига юқори баҳо берди.

«Мбаппе кетганидан сўнг, сиз жамоангиз яхшироқ бўлишини, жамоа бўлиб ўйнашини ва жамоа бўлиб ғалаба қозонишини айтгандингиз. Сиз нафақат буни айтдингиз, балки амалда исботладингиз ва буни яна бир бор такрорладингиз», — дея Анрининг сўзларини келтиради Footmercato.

Килиан Мбаппе 2017 йилдан 2024 йилгача «Пари Сен-Жермен» шарафини ҳимоя қилган. Француз ҳужумчиси «Реал»га ўтганидан сўнг, «ПСЖ» кетма-кет икки марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике 2023 йилдан бери Париж клубини бошқариб келмоқда ва унинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 06:16, 01.06.2026.
Ўқилди: 1400 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик