Англия терма жамоаси ва "Ливерпул"нинг собиқ футболчиси Стивен Жеррард яқинда якунланган УЕФА Чемпионлар Лигасидаги "ПСЖ"нинг муваффақияти ҳақида фикр билдирди.
У мураббий Луис Энрикенинг ғалабадаги ролини алоҳида қайд этди.
"Энрике кийиниш хонасидан юлдузлик эгосини олиб ташлади ва ғалаба қозонишни биладиган жамоани шакллантирди. Ҳозирги таркибда фақат мақтовга лойиқ бўлган кўплаб юқори даражадаги ўйинчилар бор. Луис улар орасида етакчи", - дея Жеррарднинг сўзларидан иқтибос келтирди TNT Sports.
Париж гигантлари Чемпионлар Лигаси финалида "Арсенал"ни мағлуб этишди (1:1, пенальтилар сериясида 4:3). Луис Энрике жамоаси кетма-кет иккинчи марта турнирда ғалаба қозонди.













