«Ливерпуль» сафини тарк этган франциялик марказий ҳимоячи Ибраима Конате фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириш вариантига эга. Бу ҳақда «AS» журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, Мадриднинг «Реал» клуби футболчи атрофидаги вазиятни кузатмоқда, аммо ҳозирча трансфер борасида аниқ қадам ташлагани йўқ. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Конатенинг инглиз грандини тарк этгани эълон қилинганди.
Ибраима мерсисайдликлар шарафини 2021 йилдан буён ҳимоя қилиб келаётган эди. 2025/2026 йилги Англия чемпионатида франциялик футболчи 36 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол муаллифи бўлди ва 7 та сариқ карточка олди.













