Кириш Регистрация

«Штутгарт» етакчиси билан узоқ муддатли битимни имзолади

Баҳо:
+ | -

«Штутгарт» клуби ўз расмий сайти орқали ҳужумчиси билан шартнома узайтирилганини эълон қилди. Дениз Ундав 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган ва яна бир мавсумга узайтириш имкониятига эга янги шартномага имзо чекди.

Бир кун аввал, баҳорнинг сўнгги оқшомида Ундав Германия терма жамоаси сафида Финляндияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. «Бундестим» 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Ундав эса дубль ва битта голли узатма муаллифига айланди.

2025/2026 йилги клуб мавсумида Дениз Ундав 46 та учрашувда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Эслатиб ўтамиз, «Штутгарт» Бундеслигада тўртинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Киритилди: 16:07, 01.06.2026.
Ўқилди: 425 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик