«Манчестер Юнайтед» «Мидлсбро» ярим ҳимоячиси Хэйден Хакни учун курашга қўшилди. The Northern Echo нашри хабарига кўра, бу ташаббус билан манчестерликлар бош мураббийи Майкл Кэррик чиққан.
23 ёшли ярим ҳимоячи жамоаси плей-офф босқичидаги муваффақиятсизликдан сўнг «Мидлсбро»ни тарк этиши кутилмоқда. Хакнининг шартномаси бир йилдан кейин ўз ниҳоясига етади, шу сабабли клуб футболчини яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида сотиш орқали даромад олишни режалаштирмоқда.
Хакни асосан таянч ярим ҳимоячиси зонасида ҳаракат қилади, аммо марказда ва чап қанотда ҳам ўйнай олади. У жорий мавсумда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди, 4 та голли узатмани амалга оширди ва 4 та сариқ карточка олди.
Каррик ушбу футболчини «Мидлсбро»да уч мавсум давомида бошқарган, унга асосий таркибдан жой берган ва унинг юқори салоҳиятини бир неча бор таъкидлаб ўтган. Бош мураббий бозор қиймати 32 миллион еврога баҳоланаётган футболчини узоқ муддатли сармоя сифатида кўрмоқда. Хэйден Хакнига «Кристал Пэлас», «Тоттенхэм» ва «Эвертон» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.













