AS нашри саҳифаларида «Реал» билан боғланаётган футболчилар ҳақида мақола чоп этилди. Унда Родри, Бернарду Силва, Йошко Гвардиол, Энцо Фернандес, Витинья ва Жоау Невеш каби ўйинчилар тилга олинган.
Мақолада қайд этилишича, Энцо Фернандес «Челси»дан «Реал»га ўтиши амалга ошиши учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Миш-мишлар аллақачон Энцони «Реал» билан боғлаб бўлган. Бу трансфер анча қимматга тушиши аниқ — Transfermarkt портали футболчини 90 миллион еврога баҳоламоқда, қолаверса, аргентиналик ўйинчининг шартномаси 2032 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
2025/2026 йилги мавсумда Энцо Фернандес 54 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол уришга муваффақ бўлди.













