Кириш Регистрация

Тотти «Рома»га спорт директори сифатида қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Италия футболи афсонаси Франческо Тотти «Рома»да жиддий лавозимга эга бўлиши мумкин. Клуб устози Жан Пьеро Гасперини Тоттини «Рома» спорт директори сифатида кўришни истамоқда. Бу ҳақда Италиянинг «La Gazzetta Dello Sport» нашри хабар бермоқда.

Бироқ, бунга клубнинг олий раҳбарияти, хусусан, эгаси Дэн Фридкин қаршилик кўрсатиши мумкин.

Аввалроқ у Тоттига 500-600 минг евро гонорар эвазига клубнинг фахрий вакили сифатида ишлашни таклиф қилганди. Тотти эса бу маблағни жуда кам деб ҳисоблаб, рад этган эди. Шу сабабли, ҳозирда Фридкиннинг клуб собиқ сардорига нисбатан бироз хафагарчилиги бор.

Киритилди: 17:55, 01.06.2026.
Ўқилди: 408 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик