«Торино»нинг янги бош мураббийи бир ҳафта ичида маълум бўлади. Бу ҳақда клуб президенти Урбано Каиро ваъда берди. Италиянинг «derbyderbyderby.it» нашри хабарига кўра, ушбу лавозимга асосий даъвогарлар — якунланган мавсумнинг иккинчи ярмида жамоани бошқарган Роберто Д'Аверса, шунингдек, Игнацио Абате ва Альберто Аквилани ҳисобланади.
Аммо уларнинг хизматларига «Сассуоло» ҳам қизиқиш билдирмоқда. «Сассуоло» Фабио Гроссо билан хайрлашиши кутилмоқда, чунки мутахассис янада кучлироқ клублардан бирига ўтиши кутиляпти.
Эслатиб ўтамиз, «Торино» ўтган мавсумни Италия А Серияси турнир жадвалида ўн иккинчи ўринда якунлади.













