Кириш Регистрация

Ўзбекистон — “Жаҳон антидопинг кодекси–2027” талабларига қонунчилигини мослаштирган дунёдаги биринчи давлат бўлди

Баҳо:
+ | -

Хитойнинг Пекин шаҳрида Жаҳон антидопинг агентлиги (WADA) томонидан Осиё ва Океания минтақасида спортда допингга қарши курашиш бўйича ХХI Ҳукуматлараро Вазирлар йиғилиши ҳамда Осиё минтақавий симпозиуми ўтказилмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

Конференциянинг очилиш маросимида Ўзбекистон делегациясига дастлабкилардан бўлиб сўз берилди. Унда мамлакатнинг антидопинг соҳасидаги ислоҳотлари қайд этилиб, Ўзбекистон миллий қонунчилигини “Жаҳон антидопинг кодекси–2027” талабларига тўлиқ мослаштирган ҳозирча ягона давлат экани билдирилди.

WADA президенти Витолд Банка Ўзбекистон томонидан 2026 йил январь ойида ўтказилган тадбирларни тилга олиб, мамлакатнинг антидопинг тизимини такомиллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қайд этди. Шунингдек, Ўзбекистон жорий йил февраль–март ойларида мувофиқлик баҳолашидан ўтгани маълум қилинди.

Йиғилиш доирасида Спорт вазири Адҳам Икрамов тақдимот ўтказди. Унда Ўзбекистонда антидопинг сиёсатини такомиллаштириш, халқаро стандартларни жорий этиш ҳамда спортда ҳалоллик тамойилларини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:22, 01.06.2026.
Ўқилди: 453 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик