Кириш Регистрация

Польшада мухлислар Украина терма жамоаси мадҳияси ва ўйинчиларига нисбатан норозилик билдирди

Баҳо:
+ | -

31май, якшанба куни Вроцлав шаҳрида Польша ва Украина терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин олдидан стадионда Украина давлат мадҳияси янграганда, шунингдек, диктор украиналик футболчиларнинг исм-шарифини эълон қилаётганда полшалик ишқибозлар оммавий равишда ҳуштак чалиб, ўз норозиликларини билдиришди.

Бунга сўнгги кунларда икки давлат ўртасида юзага келган сиёсий келишмовчиликлар сабаб бўлган. Яқинда Украина президенти Владимир Зеленский ҳарбийларнинг махсус бўлинмасига “Украина исёнчилар армияси (UPA) қаҳрамонлари” номини берган эди.

Бунга жавобан Польшанинг собиқ президенти Лех Валенса кўкрагига тақиб юрган Украина байроқчасини ечиб ташлаганини ва энди Зеленскийни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди. Польша раҳбари Карол Навроцкий эса Украина бундай қарорлари билан Европа Иттифоқига аъзо бўлишга маънавий жиҳатдан тайёр эмаслигини исботлаганини таъкидлади.

Маълумот учун, Украина исёнчилар армияси (UPA) Иккинчи жаҳон уруши йилларида гитлерчилар билан ҳамкорлик қилган гуруҳ ҳисобланади. Бу ташкилот кўплаб қирғинларда, хусусан, 1943-йилда Волин ҳудудида минглаб полякларнинг оммавий ўлдирилишида (тарихда “Волин қирғини” деб номланади) айбланади. Шунингдек, ўша пайтда улар билан ҳамкорлик қилишни хоҳламаган минглаб украиналиклар ҳам уларнинг қурбонига айланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:57, 01.06.2026.
Ўқилди: 619 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик