Кириш Регистрация

WhoScored Чемпионлар лигасининг 2025/26 йилги мавсум рамзий терма жамоасини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

WhoScored статистик портали турнир давомидаги баҳолар ва индивидуал кўрсаткичларга асосланган ҳолда Чемпионлар лигасининг мавсум рамзий терма жамоасини тақдим этди. Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўртача 8,8 балл билан турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланган франциялик форвард 11 та ўйинда 15 та гол уришга муваффақ бўлди.

Турнирнинг энг яхшилари қаторидан «Барселона»нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал ҳам жой олди (8 балл). Испаниялик футболчи 6 та гол урди, 4 та голли узатмани амалга оширди ва шериклари учун 12 та яққол голли вазият яратди.

Дарвоза чизиғидан эса 7,5 балл тўплаган Норвегиянинг «Будё-Глимт» клуби посбони Никита Хайкин ўрин олди. Норвегия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатига бора олмаган россиялик дарвозабон турнирда жами 49 та сейв амалга оширди — бу барча дарвозабонлар орасида энг яхши кўрсаткичдир.

Рамзий терма жамоанинг тўлиқ таркиби:

  • Дарвозабон: Никита Хайкин («Будё-Глимт»).

  • Ҳимоячилар: Киран Триппьер («Ньюкасл»), Виргил ван Дейк («Ливерпуль»), Дэн Бёрн («Ньюкасл»), Алехандро Гримальдо («Байер»).

  • Ярим ҳимоячилар: Ламин Ямаль («Барселона»), Витинья («ПСЖ»), Доминик Собослаи («Ливерпуль»), Майкл Олисе («Бавария»).

  • Ҳужумчилар: Килиан Мбаппе («Реал»), Гарри Кейн («Бавария»).

Киритилди: 01:02, 02.06.2026.
Ўқилди: 467 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик