Кириш Регистрация

«Арсенал» тўртта трансфер мақсадини белгилади: Рэшфорд нишонда

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» 2004 йилдан бери илк бор Англия чемпиони бўлди ва Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борди. Микель Артета шогирдлари мавсумни муваффақиятли ўтказди, бироқ ёзги трансферлар ойнасида «канонирлар» барибир таркибни кучайтирмоқчи.

Daily Mail саҳифаларида «Арсенал»нинг трансфер режалари ҳақида материал чоп этилди. Унда қайд этилишича, лондонликлар тўртта позицияни кучайтиришни мақсад қилган: чап қанот вингери, марказий ҳужумчи, ўнг қанот ҳимоячиси ва ярим ҳимоячи.

Таъкидланишича, «Арсенал» ҳужум чизиғини Маркус Рэшфорд билан тўлдиришга уриниб кўриши мумкин. Форвард «Барселона»да қолишни истамоқда, аммо каталонияликларга уни «Манчестер Юнайтед»дан сотиб олиш қийин бўлади. Агар трансфер нархи мақбул бўлса, «канонирлар» Рэшфордни қўлга киритиш имкониятига эга бўлади.

Киритилди: 01:29, 02.06.2026.
Ўқилди: 1284 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик