«Астон Вилла» дарвозабони Эмилиано Мартинес ёзги трансферлар учун яна очиқ бўлмоқда. Миланнинг «Интер» клуби 33 ёшли ўйинчининг трансфер имконияти юзасидан аллақачон норасмий музокаралар ўтказди, бироқ Calcio Mercato нашрининг қайд этишича, клуб уни устувор мақсад деб ҳисобламаяпти.
Аргентина терма жамоаси посбонини сотиб олиш ўрнига, «Интер» арзонроқ нархдаги иккинчи рақамли дарвозабон қидиришни бошлаши мумкин. «Лацио» аъзоси Иван Проведель ушбу роль учун асосий номзодлардан биридир. Асосий таркиб масаласига келадига бўлсак, клуб иккинчи дарвозабон — испаниялик Хосеп Мартинес Риерага кўпроқ ишонч билдиришга мойил бўлмоқда.
Эмилиано Мартинес ўтган ёзда «Манчестер Юнайтед», «Интер», «Ювентус» ва Саудия Арабистони клубларининг қизиқишлари фонида «Астон Вилла»дан кетишга яқин келган эди, бироқ якунда клубда қолди.













