«Ливерпуль»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Чемпионлар Лигаси финалида «ПСЖ»га қарши ўйинда (1:1, пенальтилар бўйича 3:4) «Арсенал» кўрсатган ўйинни кескин танқид остига олди.
«Эҳтимол, бу мен Чемпионлар Лигаси финалларида кўрган энг кучсиз ўйиндир. Ростини айтсам, «Арсенал» 120 дақиқа давомида худди «Хетафе» каби ўйнади. Улар 90 дақиқани ҳимояда ўтириш билан ўтказишди, кейинги 30 дақиқада эса ўз дарвозалари олдига янада чуқурроқ жойлашиб олишди. Мен улардан озгина бўлса-да интилиш, озгина жасорат кутгандим, лекин уларнинг тактикаси аниқ эди: жон сақлаш, жон сақлаш, яна жон сақлаш ва Давид Райя пенальтилар сериясида ғалаба қозонишига умид қилиш.
Бу Чемпионлар Лигаси финали, омон қолиш учун кураш эмас. Икки соат давомида ўз жарима майдончангни ҳимоя қилиб, кейин буни тактик шедевр деб аташларини кутиш мумкин эмас. Мен учун бу ушбу турнир финаллари тарихидаги энг ёмон ўйинлардан биридир», — дея Каррагернинг сўзларини келтиради Yahoo Sports.
«ПСЖ» Чемпионлар Лигасида кетма-кет икки мавсум ғолиб чиққан тарихдаги иккинчи клубга айланди.













