«Тоттенхэм» қанот ҳимоячиси Педро Порро Мадриднинг «Реал» клубига ўтмайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, «шпорлар» 26 ёшли испаниялик футболчини сотиб юборишни режалаштирмаяпти. Лондон клуби бош мураббийи Роберто Де Дзерби Поррони жамоа лойиҳасини қайта тиклашдаги асосий фигуралардан бири деб ҳисоблайди.
2025/26 йилги мавсумда Порро барча мусобақаларда 47 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Ҳимоячининг «Тоттенхэм» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt экспертлари футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.













