Кириш Регистрация

АПЛнинг икки топ-клуби Леау ҳақида маълумот сўради

Баҳо:
+ | -

«Милан» қанот ҳужумчиси Рафаэл Леау фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириши мумкин. Инсайдер Николо Скиранинг таъкидлашича, «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» клублари ёзги трансфер ойнасида «Милан»ни тарк этиш истагини билдирган Леау борасида маълумот сўрашган.

Футболчининг ўзи кучини Премьер-лигада синаб кўрмоқчи, аммо ҳозирча ҳеч қандай аниқ таклифлар келиб тушмаган. 2025/26 йилги мавсумда Леау барча мусобақаларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 10 марта ишғол қилган ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. Леаунинг «Милан» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt экспертлари 26 ёшли португалиялик футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:13, 02.06.2026.
Ўқилди: 857 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик