Кириш Регистрация

«Интер» Палестра учун АПЛ грандлари билан рақобатлашишига тўғри келади

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсумни «Кальяри»да ижарада ўтказган «Аталанта»нинг 21 ёшли қанот ҳимоячиси Марко Палестра фаолиятида ўсишга эришиши мумкин. Инсайдер Николо Скиранинг хабарига кўра, «Аталанта» Палестранинг нархини ўзгартирмаган: клуб унинг трансферидан икки ой аввал эълон қилинганидек 50 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Айни дамда ҳимоячи «Интер»нинг асосий нишони ҳисобланади, аммо «Ньюкасл» ҳам унга катта қизиқиш билдирмоқда. Ўтган мавсумда Палестрани кузатиб борган «Арсенал» ва «Манчестер Сити» клублари аллақачон «Аталанта»дан футболчи борасида маълумот сўрашган.

2025/26 йилги Италия чемпионатида Палестра 37 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва шерикларига 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:22, 02.06.2026.
Ўқилди: 659 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик