Мюнхеннинг «Бавария» клуби ПСВ ҳужумкор ярим ҳимоячиси Исмоил Сайбари билан музокараларни бошлади. Бу ҳақда нуфузли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, музокаралар «Барселона»ни танлаган Гордон билан бўлган трансфер келишуви барбод бўлгач бошланган. «Бавария» Сайбарини юқори баҳолайди, футболчининг ўзи ҳам Германия гранди сафига қўшилишни жуда истамоқда. Бироқ ПСВ ҳозирча ўз футболчиси учун аниқ нарх белгиламаган.
Якунланган мавсумда 25 ёшли Сайбари барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урган ва 9 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt маълумотларига кўра, марокашлик футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.













