Кириш Регистрация

Расман: Доменико Тедеско — «Болонья»нинг янги бош мураббийи

Баҳо:
+ | -

«Фенербахче»нинг собиқ бош мураббийи Доменико Тедеско «Болонья»нинг янги устозига айланди. Бу ҳақда Италия клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

40 ёшли мутахассис «Болонья» билан 2028 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолади, унда шартномани яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Ўтган мавсум якунларига кўра, «Болонья» А Серия мусобақасини саккизинчи ўринда якунлаб, еврокубокларга чиқа олмаган эди. «Қизил-кўклар» 38 та турда 56 очко жамғариб, еврокубоклар зонасидан уч очко ортда қолди.

Тедеско аввалроқ «Фенербахче», Бельгия терма жамоаси, «РБ Лейпциг», «Спартак» ва бошқа клубларда ишлаган.

Киритилди: 16:16, 02.06.2026.
Ўқилди: 464 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик