Кириш Регистрация

Фабрицио Романо Марку Силванинг «Бенфика» билан шартномаси тафсилотларини ошкор қилди

Баҳо:
+ | -

Инсайдер Фабрицио Романо Лиссабоннинг «Бенфика» клуби ва мураббий Марку Силва ўртасидаги шартнома тафсилотлари билан бўлишди.

Манбанинг ижтимоий тармоқлардаги хабарига кўра, Силванинг шартномаси 2028 йилнинг июнига қадар мўлжалланган бўлиб, уни яна 2029 йилгача узайтириш имконияти ҳам мавжуд.

Аввалроқ «Фулхэм» клуби португалиялик мутахассиснинг кетишини расман эълон қилган эди. У 10 йиллик фаолиятидан сўнг ўз юртига қайтмоқда. Силва мураббийлик фаолияти давомида «Халл Сити» (2017), «Уотфорд» (2017-2018), «Эвертон» (2018-2019) ва «Фулхэм» (2021-2026) жамоаларини бошқарган.

АПЛнинг якунланган мавсумида «Фулхэм» Силва бошчилигида 11-ўринни эгаллади, жамоа еврокубок зонасидан атиги бир очко ортда қолди.

Киритилди: 22:50, 02.06.2026.
Ўқилди: 616 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик