ПСВ ярим ҳимоячиси Исмаэль Сайбари шу ёз «Бавария» сафига ўтади, деб хабар берди инсайдер Фабрицио Романо «X» ижтимоий тармоғида.
Манбага кўра, томонлар оғзаки келишувга эришган. 25 ёшли марокашлик футболчи Мюнхен клуби бош мураббийи Венсан Компани билан суҳбатлашган ва 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг жамоага қўшилишни режалаштирмоқда.
«Transfermarkt» портали футболчининг қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
2025/26 йилги мавсумда Сайбари барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг ҳисобида Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 8-турида ПСВнинг «Бавария»га қарши ўйинида (1:2) урган голи ҳам бор.













