Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед»нинг ёзги биринчи трансфери номи маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Инсайдер Фабрицио Романо «X» ижтимоий тармоғида «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячи Эдерсоннинг трансфери бўйича «Аталанта» билан келишувга эришганини маълум қилди. Шартнома 2031 йилгача имзоланади.

26 ёшли бразилиялик футболчи инглиз клубининг ёзги илк трансфери бўлади. Шу билан бирга, «Манчестер Юнайтед» яна камида битта ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Аввалроқ «ESPN» нашри «МЮ» Эдерсоннинг трансфери учун тахминан 40 миллион евро тўлаши ҳақида ёзган эди. «Transfermarkt» портали футболчининг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Эдерсон 2022 йилнинг июль ойидан буён «Аталанта» сафида тўп суриб келаётган эди. 2025/26 йилги мавсумда у 41 та ўйинда иштирок этиб, учта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 08:15, 03.06.2026.
Ўқилди: 1020 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик