Кириш Регистрация

«Ньюкасл» тўрт нафар футболчиси билан хайрлашганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» клуби тўрт нафар футболчи жамоани тарк этганини расман маълум қилди.

Жамоани ижара муддати якунланганидан сўнг «Саутгемптон»га қайтадиган дарвозабон Аарон Рэмсдейл тарк этди. Шунингдек, ҳимоячи Мэтт Таргетт ҳамда дарвозабонлар Жон Радди ва Макс Томпсон шартнома муддати тугагани сабабли клуб билан хайрлашди.

Ўтган мавсумда Таргетт «Мидлсбро»да ижара асосида ўйнаган бўлса, Томпсон мавсумни «Эйр Юнайтед» сафида ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал «Ньюкасл» ҳимоячи Фабиан Шер билан шартнома узайтирилганини эълон қилган эди.

Киритилди: 08:21, 03.06.2026.
Ўқилди: 754 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик