«Ювентус» Андреа Камбьязо билан хайрлашиши мумкин.
La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, ҳимоячи энди дахлсиз ҳисобланмайди ва у клубга 40 дан 50 миллион еврогача фойда келтириши мумкин, бу эса «бьянконерилар»нинг молиявий аҳволини яхшилашга ёрдам беради.
Бир ой олдин 26 ёшли футболчи бўйича «Барселона» сўров юборган эди, кейинчалик унга «Комо» қизиқиш билдирди. Энди эса италиялик футболчини «Челси» ўз сафига қўшиб олмоқчи. Камбьясо бир қатор топ-клублар даъвогарлик қилаётган Марк Кукурельянинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Бу мавсумда Андреа А Серияда 36 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди.













