Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоя чизиғини янгиламоқчи

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоя марказини кучайтирмоқчи.

«The Athletic» хабарига кўра, манкунианликлар Алекс Скоттга қизиқиш билдирмоқда ва 22 ёшли англиялик футболчи ҳақида сўровлар юборган. «Борнмут» эса хавбек билан шартномани узайтириш борасида музокара олиб бормоқда, шу сабабли бу трансфер амалга ошиши амримаҳол кўринмоқда.

Шунингдек, «МЮ» «Вест Хэм» вакили Матеуш Фернандешни ҳам кузатмоқда. Қайд этилишича, «Юнайтед» аллақачон португалиялик футболчининг потенциал трансфер нархи ва маошини муҳокама қилган.

Клуб эътиборини тортаётган яна бир ўйинчи — «Мидлсбро»дан Хэйден Хэкни. У мақсадлар рўйхатида юқоридаги футболчилардан пастроқ ўринда туради ва «Эвертон»га ўтишни афзал кўрмоқда.

Киритилди: 09:05, 03.06.2026.
Ўқилди: 592 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик