Кириш Регистрация

«Астон Вилла» «Арсенал» нишонидаги юлдузли Рожерс борасида қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» ярим ҳимоячиси Морган Роджерснинг топ-клубга ўтиши ҳақидаги миш-мишлар давом этмоқда. «Transfer News Live» нашри «Telegraph»га таяниб хабар беришича, Бирмингем клуби раҳбарияти 23 ёшли футболчига бир қатор грандлар томонидан жиддий қизиқиш билдирилаётганидан хабардор, бироқ уни сотиш ниятида эмас.

Жамоа Чемпионлар лигасига йўлланма олганидан сўнг, «Вилла» ўз юлдузи билан хайрлашишга ҳожат йўқ деб ҳисоблашади. Бироқ, агар жуда ҳам фойдали таклиф тушса, клуб ўз позициясини ўзгартирадими ёки йўқ — бу номаълумлигича қолмоқда.

Морган Рожерс учун асосий даъвогар сифатида сўнгги пайтларда Лондоннинг «Арсенал» клуби тилга олинмоқда, шунингдек, унга «Манчестер Сити» ҳам қизиқиш билдирмоқда. «Transfermarkt» маълумотларига кўра, Англия терма жамоаси футболчисининг бозор қиймати 80 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 11:49, 03.06.2026.
Ўқилди: 445 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик