Англия терма жамоаси Томас Тухель бошқарувидаги биринчи йирик турнирга тайёргарлик кўрмоқда. Немис мутахассиси 2025 йил бошида аниқ мақсад — Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш вазифаси билан ишга тайинланган эди.
«MatchDay Central» нашрининг «Goal»га таяниб хабар беришича, Англия футбол ассоциацияси мураббийга бўлажак мундиалда чемпионликдан бошқа ҳар қандай натижа муваффақиятсизлик сифатида баҳоланишини маълум қилган.
Томас Тухель томонидан ЖЧ-2026 учун танланган таркиб кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди — рўйхатдан кўплаб юлдуз футболчилар жой олмади. Шу боис, мураббий биринчи муваффақиятсизликданоқ қаттиқ танқидларга учраши аниқ. «Уч шерлар»нинг гуруҳ босқичидаги рақиблари — Хорватия, Гана ва Панама.













