Кириш Регистрация

Салоҳ «Барселона»нинг ёш ўйинчисига устозлик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Юлдузли футболчи Муҳаммад Салоҳ ёш Ҳамза Абделкаримга Миср терма жамоасига мослашишда ёрдам бермоқда. 18 ёшли футболчи фаолиятида биринчи марта мамлакат миллий жамоасига чақирилди – у яқинда Россияга қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинида дебют қилди.

«Mundo Deportivo» хабарига кўра, Салоҳ Абделкаримга устозлик ролини ўз зиммасига олди. Муҳаммад айни дамдаги йиғин вақтида истиқболли ҳужумчи билан бир хонада яшамоқда, шунингдек, «Ливерпуль»нинг собиқ ўйинчиси ёш юлдузга ўз футболкасини совға қилди.

Ҳамза Абделкарим ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Қоҳиранинг «Ал-Аҳли» клубидан ижара асосида «Барселона»да ўтказди. Тахминларга кўра, «кўк-анорранглилар» ҳужумчини тўлиқ сотиб олади ва у тажриба орттиришда давом этиши учун иккинчи жамоада қолдирилади.

Киритилди: 12:06, 03.06.2026.
Ўқилди: 257 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик