Кириш Регистрация
25/06 03:00 Шотландия 0-3 Бразилия
25/06 03:00 Марокаш 4-2 Гаити
25/06 06:00 Чехия 0-3 Мексика
25/06 06:00 ЖАР 1-0 Жанубий Корея
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия

«Реал» 17 йил ичида илк бор нидерландиялик футболчини таркибига қўшиб олади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби сафига узоқ танаффусдан сўнг Нидерландия вакили — Дензел Дюмфрис келиб қўшилади. 2006-2009 йиллар оралиғида «Қироллик клуби» бир йўла беш нафар нидерландиялик футболчини сотиб олган, бироқ уларнинг ҳеч бири кутилган натижани кўрсата олмаган эди. Шундан сўнг «қаймоқранглилар» гўёки «лолалар мамлакати» футболчиларидан кўнгли қолгандек бўлди.

Энди, орадан 17 йил ўтиб, бу «тақиқ» бекор қилинмоқда: «Реал» Миланнинг «Интер» клубидан Дензел Дюмфрисни сотиб олишга бир қадам қолди. 30 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Испания грандига 20 миллион еврога тушади. Дюмфриснинг ўзи аллақачон трансферга розилик берган. Яқин вақт ичида битим расман эълон қилиниши кутилмоқда.

«Реал» томонидан сотиб олинган сўнгги нидерландиялик футболчи ҳозиргача Клаас-Ян Хунтелар ҳисобланади – у 2009 йил бошида «Аякс»дан харид қилинганди.

Киритилди: 12:17, 03.06.2026.
Ўқилди: 1916 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик